Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Шароф Рашидов туман ҳокимлигида “Коррупцияга қарши кураш ва жамиятда ҳалоллик муҳитини шакллантириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

  • 08.06.2026
  • 17 марта ўқилди

Учинчи семинар Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди. Ушбу семинар-тренингда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари, туман ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, умумтаълим мактаблари раҳбарлари, маҳаллаларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирок этди.


Семинар-тренинг давомида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, жамиятда ҳалоллик муҳитини қарор топтириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг масъулияти ва мажбуриятлари, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан маърузалар тингланди.



Шунингдек, фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суд ва бошқа давлат органларига мурожаат қилиш учун зарур бўлган процессуал ҳужжатларни тайёрлаш тартиблари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
 
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилиб, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Семинар-тренинг сўнгида фаол иштирок этган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Chat