
Йиғилишни Жамоатчилик кенгаши раиси Ш.Саидов олиб борди. У Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг таклиф ва ташаббусларини тегишли ташкилотларга етказиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Тадбирда Бизнес-омбудсман Абдуманноп Буриев сўзга чиқиб, Вакил девонининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолият якунлари ва эришилган натижалар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳамда Республика штаби томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида бизнес вакилларидан келиб тушаётган долзарб таклиф ва ташаббуслар Кенгаш аъзолари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди. Муҳокамалар якуни бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.