Ушбу Қонуннинг мақсади ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунга кўра, ижтимоий иш – ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг имконият ва салоҳиятини оширишга кўмаклашадиган, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни ривожлантириш орқали жамиятда ижтимоий ўзгаришларга олиб келадиган касбий фаолият соҳасидир.
Ижтимоий иш тиббиёт, таълим, ижтимоий ҳимоя, бандлик, суд ва ҳуқуқ-тартибот, жазони ижро этиш соҳаларида ташкил этилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий иш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам бирламчи, ихтисослашган ва юқори ихтисослашган даражаларга бўлинади.
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам:
♦ ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг яшаш жойида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали;
♦ ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг маҳалласида;
♦ ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг муассасаларида, шу жумладан стационар муассасаларда кўрсатилади.
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
♦ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг (оиланинг) ёки унинг қонуний вакилининг мурожаати;
♦ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг (оиланинг) ёки унинг қонуний вакилининг ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартларига розилиги.
☑️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ҳамда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат қилувчи ваколатли давлат органидир.