Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Паррандачилик соҳаси тадбиркорлари учун имтиёзли кредитлар ажратилади

  • 24.07.2026
  • 19 марта ўқилди

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан паррандачилик хўжаликлари, омухта ем ишлаб чиқарувчилар ва «тайёр бизнес» лойиҳалари учун «Микрокредитбанк» орқали йиллик 10 фоизли кредитлар ажратилади. Айрим лойиҳалар 10 йилгача, 4 йиллик имтиёзли давр билан молиялаштирилади.


23 июль куни «Паррандачилик соҳасини кўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги пезидент қарори [ПҚ-274-сон] қабул қилинди.

Қарорга кўра, паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда «тайёр бизнес» лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Микрокредитбанк» АТБга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан кредитлар 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 10 фоиз ставкада ажратилади.

Бунда ушбу шартлар фақатгина янги расмийлаштириладиган кредит шартномаларига нисбатан татбиқ этилади.

2026 йил 1 августдан юқоридаги ресурслар ҳисобидан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш янги қувватларини (лойиҳаларни) ишга туширишга ҳамда президентнинг 2024 йил 27 июндаги ПҚ-238-сон қарорига мувофиқ «тайёр бизнес» лойиҳаларига «Микрокредитбанк» АТБ орқали йиллик 10 фоиз ставкада 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилади.

Chat