Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

  • 08.09.2026
  • 79 марта ўқилди

9 сентябрдан Хива—Бухоро, 14–15 сентябрдан эса Бухоро—Тошкент йўналишларида янги электропоездлар ҳаракати бошланади. Янги қатновлар муносабати билан айрим бошқа поездлар жадвалига ҳам ўзгартишлар киритилади.


«Ўзтемирйўлйўловчи» маълумотига кўра, Хитойнинг CRRC Dalian компаниясида ишлаб чиқарилган янги электропоездлар 5 та вагондан иборат бўлиб, 415 нафар йўловчига мўлжалланган.

9 сентябрдан Хива—Бухоро—Хива йўналишида мунтазам қатнов бошланади.

707-сонли Хива—Бухоро-1 поезди сешанба кунидан ташқари ҳар куни ҳаракатланади. Поезд Хивадан соат 09:55 да жўнаб, Бухорога 14:32 да етиб боради.

Қайтиш йўналишидаги 706-сонли Бухоро-1—Хива поезди эса душанба кунидан ташқари ҳар куни ҳаракатланади. У Бухородан 15:45 да жўнаб, Хивага 20:25 да етиб келади.

Бухоро ва Тошкент ўртасида ҳам янги қатновлар жорий этилади.

14 сентябрдан 701-сонли Бухоро-1—Тошкент поезди ҳар душанба куни Бухородан 15:17 да жўнаб, Тошкентга 21:22 да етиб келади.

15 сентябрдан 702-сонли Тошкент—Бухоро-1 поезди ҳар сешанба куни Тошкентдан 10:05 да жўнаб, Бухорога 15:17 да етиб боради.

Янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилиши муносабати билан бир қатор амалдаги поездларнинг ҳаракат жадвали ҳам ўзгаради.

Ўзгаришлар Тошкент Жанубий—Хива, Тошкент Жанубий—Шовот, Андижон—Қўнғирот, Душанбе—Тошкент, Тошкент Жанубий—Ховос ҳамда Урганч—Нукус йўналишларидаги айрим поездларга тааллуқли.

Йўловчиларга сафарни режалаштиришдан олдин поездларнинг янгиланган ҳаракат жадвалини текшириш тавсия этилади.

Chat