Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Хотин-қизларга таълим кредити 14 фоизда ажратилади

  • 20.07.2022
  • 633 марта ўқилди

“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–323-сон, 18.07.2022 й.) қабул қилинди.

Қонунчиликка кўра, 2022/2023 ўқув йилидан республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида банкларга Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилган.

Қарорга кўра:

  • таълим кредитлари 14 фоиз ставкада ажратилади;
  • таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
  • таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Таълим кредити бўйича фоиз ставкалари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан сўндирилади.

Chat