Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш” мавзусида учинчи давлат грантларини ажратиш учун танлов эълон қилади

  • 10.08.2022
  • 428 марта ўқилди

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

1. Ногирон шахслар оилаларига турли ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;

2. Ногирон шахслар уй хўжалигини ривожлантириш орқали уларнинг ўзини - ўзи банд қилишга кўмаклашиш;

3. Меҳнатга лаёқатли ногирон шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш;

4. Ногиронлиги бўлган шахсларга, якка ёлғиз қарияларга, ўзгалар парваришига муҳтож бошқа шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

5. Кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқа турдаги ногиронилиги бўлган  шахсларнинг ижтимоий ва маънавий-маърифий эҳтиёжларни таъминлашга кўмаклашиш;

6. Кўзи ожиз, кар-соқов ва бошқа турдаги эҳтиёжманд ногирон шахсларнинг турмуш сифати даражасини юксалтиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш;

7. Ногирон шахсларни зарур дори-дармонлар, тиббий анжомлар ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминлашга кўмаклашиш;

8. Ногирон ёшлар орасида “беш ташаббус” тамойилларини кенг жорий этиш, уларни ижтимоий-маънавий юксалтириш;

9. Ногирон шахсларни давлат органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бориш механизмларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;

10. Ногиронлиги бўлган ёшларни ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитишда ижтимоий шерикликни кучайтириш;

11. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш;

12. Ижтимоий шериклик асосида ногиронлиги бўлган шахслар учун хорижий тил, компьютер саводхонлиги ва компьютерда дастурлаш асослари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

  • Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати. 
  • www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
  • Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг Устави (Низоми) ҳамда гувоҳномасининг нусхалари.
  • Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси. 
  • Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори - 100 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2022 йил 29 июлдан 31 августгача  қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

Chat