Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ислоҳотларнинг натижадорлигини баҳолаш тартиби жорий этилади

  • 14.09.2022
  • 431 марта ўқилди

Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармон билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

Маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Агентлик Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва давлат дастурларининг ижросини мониторинг қилиш асосида уларнинг тўлақонли ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштиради.

Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари Президент томонидан тайинланади.

Президент раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши ташкил этилди.

2022 йил 1 октябрдан:

  • соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш, уларни мувофиқлаштириш ҳамда натижадорлигини баҳолаш тартиби жорий этилади;
  • соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш жараёнларига халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Chat