Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

  • 04.11.2022
  • 511 марта ўқилди

Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3395, 31.10.2022 й.)

Мазкур Қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.

Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:

крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:

  • жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
  • чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;

крипто-дўконнинг савдо объекти орқали: 

  • жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
  • мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
  • мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

  • мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
  • Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
  • аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари. 
Chat