Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди

  • 18.11.2022
  • 457 марта ўқилди

"Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ–251-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, Президентнинг тегишли Фармонида келтирилган товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

Chat