Ҳукумат қарори (716-сон, 19.12.2022 й.) билан Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисидаги низом тадиқланди.
Низомга кўра, нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда ваколатли орган томонидан таҳлил ўтказилади.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариш динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:
Бозорда маҳсулотлар (товарлар)нинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказади.
Низом қоидалари юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳамда ушбу қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилади: