Ҳукумат қарори (8-сон, 10.01.2022 й.) билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:
Ўқув курсларининг мақсади дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳисобланади.
Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади.
Имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади.
Маълумот учун: Мазкур Дипломатик академия Президентнинг 2022 йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.