Сотувчининг истеъмолчи олдидаги мажбуриятлари:
- ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни унга тақдим этиш;
- товарни унга ишлатиб кўрсатиш, фойдаланишни ўргатиш;
- зарурат бўлганда, товарни экспертизага юбориш.
Ишлаб чиқарувчи товарнинг яроқлилик муддати хизмат муддати мобайнида, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, истеъмолчига сотилгандан бошлаб 10 йил мобайнида унинг хавфсиз бўлишини таъминлайди.
- Узоқ муддатли (1 йилдан ортиқ) фойдаланиладиган товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи кафолат муддати белгилаши шарт.
- Товарни ишлаб чиқариш мобайнида ва уни ишлаб чиқариш тўхтатилгандан кейин 10 йил давомида эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилиши шарт.
- Истеъмолчига зарар етказадиган товарни қайтариб олиш харажатлари ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан тўлиқ қопланади.
Агар ишлаб чиқарувчи товарнинг хавфсизлигини таъминламаса, ваколатли органларга мурожаат қилиш учун ҳаволага ўтинг.