Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди
Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилди:
- охирги йилдаги савдо тушуми БҲМнинг 10 минг бараваридан (2,7 млрд сўмдан) ошмайдиган тадбиркорларга нисбатан монополияга қарши чоралар қўлланилмайди;
- 2022 йил 1 сентябрдан рақобатга қарши ҳаракат қилган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар учун молиявий жарималар қўлланилади:
- товар ва молия бозорида рақобатни чеклашга олиб келувчи келишувлар ва иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш;
- ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини асоссиз оширганлик ва инсофсиз рақобат;
- хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва акцияларни сотиб олиш битимларини тузишда рақобатни бузиш;
- оммавий савдоларда рақобатга зид ҳаракатлар амалга оширганлик ва монополияга қарши талабларни бузиш.
2022 йил 1 майдан норезидент шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича даромад солиғи 12 фоиз миқдорида белгиланади (илгари 20 фоизгача).
2022 йил 1 июлдан божхона божлари бўйича имтиёзлар фақатгина қонунлар билан берилади.
Фармонга кўра, Тошкент шаҳри мисолида Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегияси жорий этилади.