Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ушбу соҳада фаолият юритиш бўйича лицензияга эга бўлган (давлат ва нодавлат) ўқитиш ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
«C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш учун номзодларни ўқув ташкилотига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Ҳайдовчиларни тайёрлашнинг нархлари бевосита ўқитиш ташкилотлар томонидан белгиланади.
Бунда нархлар ҳудуд, моддий-техник база даражаси ва бошқа параметрлардан келиб чиқиб белгиланади.
тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича машғулотлари — тасдиқланган график бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.
Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастурлари асосида сурдо таржимон ёрдамида амалга оширилади.
Тайёрлов якуни ва қайта тайёрлов бўйича ўқитиш ташкилотларида имтиҳон топширилади.
Ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳнома берилади.