Аввал назарий (тест) имтиҳон топширилади, ундан ўтганлар амалий (махсус майдончада автотранспорт воситасида) имтиҳон топширади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси унинг эгасига паспорти (ўрнини босувчи ҳужжат) асосида 10 йилга берилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади.
Назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун тўловлар нархи билан ҳавола орқали танишинг.
Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тугагандан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин ўтказилади.
Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонларга юборилади.