Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 84444 марта ўқилди

Фуқаролик судларига – фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, мурожаат қилиш мумкин.


  
  • фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича - даъво аризаси билан;
  • буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда - ариза билан;
  • апелляция ва кассация инстанцияси судларига - шикоят (протест) билан мурожаат қилиш лозим.

Ариза билан мурожаат қилиш:

Aлоҳида тартибда юритиладиган ишлар
  • юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар;
    • шахсларнинг қариндошлик алоқалари;
    • шахс бировнинг қарамоғида эканлиги;
    • оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти;
    • фарзандликка олишни, никоҳни, никоҳдан ажратишни ва ўлимни қайд этилганлиги;
    • эр-хотиндан бири вафот этганлиги оқибатида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмай қолса, қонунда белгиланган ҳолларда уларнинг ҳақиқатда никоҳ муносабатларида бўлганлиги;
    • шахснинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда (жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар бундан мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ёки отасининг исми унинг паспортидаги ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги;
    • бахтсиз ҳодиса;
    • иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш;
    • меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактларини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.
  • болани фарзандликка олиш ҳақидаги;
  • фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги;
  • фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги;
  • шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;
  • шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;
  • вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) тўғрисидаги;
  • мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақидаги;.
  • тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юритиш) тўғрисидаги;
  • йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги.

Буйруқ тартибида (низо мавжуд бўлмаган ҳолларда) юритиладиган ишлар:
  • талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;
  • талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;
  • коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қазрдорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
  • вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;
  • ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;
  • фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
  • ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
  • кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
  • ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса.

Судга ариза билан мурожаат қилинадиган бошқа ишлар:
  • ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ва ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар;
  • чет давлат судларининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар;
  • корхоналарнинг маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар.

Шикоят билан ишни кўриб чиққан суднинг қароридан норози бўлганда мурожаат қилинади.

Chat