Шрифт ўлчами
Кўриниш
Ўзбекистонга кириш, чиқиш ва транзит визалари тоифалари:
- дипломатик кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун);
- дипломатик кириш визаси (вақтинча турганлар учун);
- дипломатик кириш визаси (дипломатик паспорт эгалари учун туристик);
- хизмат кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун);
- хизмат кириш визаси (вақтинча);
- хизмат кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг таклифи бўйича);
- расмий кириш визаси (расмий ва давлат ташрифлари доирасида);
- ишбилармонлик кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун);
- ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза);
- туристик кириш визаси;
- гуруҳли туристик кириш визаси;
- зиёрат кириш визаси;
- ишчи кириш визаси (Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси асосида);
- матбуот вакиллари учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ТИВда доимий аккредитация қилинган);
- матбуот вакиллари учун кириш визаси («Дунё» ААда вақтинча аккредитация қилинганлар);
- меҳмон кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича);
- меҳмон кириш визаси (хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича);
- ватандошлар учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича);
- талабалар кириш визаси (олий таълим муассасалараро алмашиш асосида — вақтинча таълим олиш даврига);
- ўқув кириш визаси (доимий асосда — таълим даврига);
- ўқитувчилар кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий асосда ишга жойлашишда);
- академик кириш визаси (вақтинча асосда);
- тиббий кириш визаси;
- экипаж учун кириш визаси;
- ҳайдовчилар учун кириш визаси;
- чиқиш визаси;
- транзит визаси;
- кўп марталик инвестиция визаси.
Электрон визаЧет эл фуқаролари электрон визани Ўзбекистоннинг электрон виза расмий порталига мурожаат йўллаш орқали расмийлаштиришлари мумкин.
Консуллик йиғими миқдорлари:
- бир марталик - 20 АҚШ доллари;
- икки марталик - 35 АҚШ доллари;
- кўп марталик - 50 АҚШ доллари.
2018 йил 1 июлдан фуқаролари визасиз транзит режимида кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши мумкин бўлган давлатлар рўйхати.
2020 йил 1 январдан фуқароларига 30 кунгача визасиз режим ўрнатилган давлатлар рўйхати.