Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади
- Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
- Чин етимлар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
- Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
- Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
- Байналмилалчи-жангчилар;
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
- Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари.