Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3174 марта ўқилди

Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир. 

Риэлторлик ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматлар
  • кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
  • кўчмас мулк объектлари савдосини ташкил этиш;
  • кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
  • кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

Риэлторлик хизматларининг турлари

Риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:

  • кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
  • кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
  • кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
  • кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

Риэлторлик ташкилоти ва риэлторнинг ҳуқуқлари

Риэлторлик ташкилоти ва риэлтор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўз ваколати доирасида риэлторлик хизматлари кўрсатиш;
  • ўз риэлторлик хизматларини ва буюртмачининг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш;
  • риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартлари буюртмачи томонидан бажарилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда олиш.

Chat