Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.
Риэлторлик ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматлар
- кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
- кўчмас мулк объектлари савдосини ташкил этиш;
- кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
- кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Риэлторлик хизматларининг турлари
Риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:
- кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
- кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
- кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
- кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Риэлторлик ташкилоти ва риэлторнинг ҳуқуқлари
Риэлторлик ташкилоти ва риэлтор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- ўз ваколати доирасида риэлторлик хизматлари кўрсатиш;
- ўз риэлторлик хизматларини ва буюртмачининг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш;
- риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартлари буюртмачи томонидан бажарилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш;
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда олиш.