Чет эл фуқароси — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс.
Фуқаролиги бўлмаган шахс — Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг қонуни олдида тенгдирлар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган, бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз танловига кўра ўзининг амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатлари бўйича жойлаштириш жойларида ёки бошқа уй-жой майдонида, шунингдек даволаш муассасаларида вақтинча яшаши мумкин.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси берилади.
Идентификацияловчи картани бериш тартиби
Идентификацияловчи картанинг амал қилиш муддати
- янги туғилган бир ёшгача бўлган болаларга — 2 йилга;
- бир ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга — 5 йилга;
- ўн олти ёшдан олтмиш ёшгача бўлган шахсларга — 5 йилга;
- олтмиш ёшдан ошган шахсларга — 10 йилга.
Идентификацияловчи картани бекор қилиш
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловларида сайловчилар сифатида иштирок этиши мумкин эмас, давлат ҳокимияти органларига сайланиши (тайинланиши) мумкин эмас, Ўзбекистон Республикасининг референдумида, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:
- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя этиши;
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;
- Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлаши;
- атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш