Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 96832 марта ўқилди

Паспортни фуқаролар истиқомат жойидаги ички ишлар органлари, ёхуд Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари беради ва алмаштиради.

Қуйидаги ҳолларда паспорт алмаштирилади
  • амал қилиш муддати тугаганида;
  • шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
  • ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганда;
  • алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлари ишлатилиб бўлинганида;
  • суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатилганида;
  • ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
  • ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганида.

Ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганда, фуқаролиги бўлмаган шахс маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

  • Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб 1 ой ичида янги паспорт берилади.
  • Паспортни алмаштиришга, шунингдек, 18 ёшга тўлиши муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун аризалар - паспорт амал қилиш муддати тугашидан 1 ой олдин ва паспорт амал қилиш муддати тугаганидан кейин 1 ойлик муддатда ҳамда 18 ёшга тўлгандан кейин 1 ойлик муддатда берилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади
  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — 2 йил муддатга;
  • бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
  • 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

  • Консуллик муассасига тақдим этиладиган ҳужжатлар.
  • Янги паспортни расмийлаштириш жойидан қатьий назар давлат божи ёки консуллик йиғими ундирилади.
  • Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлик оқибатида йўқотиб қўйиш жаримага сабаб бўлади.
Chat