Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17290 марта ўқилди

Транспорт воситаларидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир.

Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти қуйидаги транспорт воситалари эгаларига нисбатан татбиқ этилмайди
  1. энг катта конструктив тезлиги соатига 20 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари;
  2. тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш ҳажми 50 куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёхуд ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари;
  3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг транспорт воситалари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг хўжалик фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобиллар, бошқа транспорт воситалари бундан мустасно;
  4. чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, агар улар эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимлари доирасида суғурта қилинган бўлса;
  5. эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги қонунга мувофиқ бошқа шахс томонидан суғурта қилинган транспорт воситалари.

 

Қуйидагилар оқибатида транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди
  1. мажбурий суғурта бўйича суғурта полисида кўрсатилмаган транспорт воситасидан фойдаланишда зарар етказиш;
  2. маънавий етказилган зарар ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятнинг юзага келиши;
  3. транспорт воситасидан махсус ажратилган жойларда мусобақалар, синовлар ёки ўқув ҳайдови давомида фойдаланишда зарар етказилганлиги;
  4. атроф муҳитнинг ифлосланиши;
  5. ташилаётган юк таъсирида зарар етказилиши, агар бундай жавобгарлик мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий суғурта қилиниши керак бўлса;
  6. ходимлар хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажараётганида уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши, агар бу зарарнинг мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши лозим бўлса;
  7. ходимга зарар етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш бўйича мажбурияти;
  8. йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти;
  9. ҳайдовчининг ўзи бошқараётган транспорт воситасига ва унинг тиркамасига, уларда ташилаётган юкка ва (ёки) уларга ўрнатилган асбоб-ускуналарга зарар етказилганлиги;
  10. юкни ортиш ёки туширишда, шунингдек транспорт воситаси мазкур транспорт воситасининг эгаси бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот ҳудудида ҳаракатланганида зарар етказилганлиги;
  11. нодир ва бошқа ноёб буюмлар, меъморий ёдгорликлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмлар, санъат асарлари, қўлёзмалар, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа маҳсулларига, қимматли қоғозлар, нақд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;
  12. жабрланувчиларнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига қаратилган қасддан қилган хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар.

Суғурта қилиш мазкур фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлган махсус юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Мажбурий суғурта шартномаси қуйидагича тузилади:
  • 1 йил муддатга;
  • транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жойига бориш муддатига (сотиб олинганда, мерос қилиб олинганда, ҳадяга олинганда ва шу кабилар);
  • транспорт воситасидан мавсумий фойдаланиш, бироқ календарь йилда олти ойдан кам бўлмаган муддатга.

Суғурта ташкилоти транспорт воситаси эгасининг ўзи томонидан танланади


Президентнинг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига ўзгартириши киритиш таклифи берилган эди. Сенат ўзгартишни маъқуллади.

Унга кўра, қонун кучга киргач, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш (жарима майдончасига қўйиш) тартиби бекор қилинади.

Chat