Абонент билан шартнома тузганда, оператор уни роуминг шартлари ҳақида хабардор қилади.
Оператор абонентга шартномада белгиланган хизматлар рўйхати бўйича хизматлар кўрсатиши шарт.
Абонент роуминг хизмати учун шартномага мувофиқ тўловларни амалга оширади.
Миллий роуминг хизмати – маҳаллий операторнинг хизмат кўрсатиш зонасидан ташқарида бўлган тақдирда унинг абонентларига Ўзбекистон ҳудудидаги бошқа операторлар хизмат зонасида кўрсатиладиган хизмат.
Халқаро роуминг хизмати – хорижий операторлар зонасида маҳаллий абонентлар учун, хорижий операторлар абонентларига эса Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиладиган хизмат.