Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 28385 марта ўқилди

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар
  • Ўзбекистонга хусусий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун келишлари;
  • Ўзбекистон ҳудудига кириш, унинг ҳудудидан транзит орқали ўтиш фақатгина кириш визалари мавжуд бўлган (визасиз режим амал қиладиган давлат фуқаролари бундан мустасно) ҳоллардагина амалга оширишлари мумкин.

Ўзбекистонга кириш визалари бериш асослари
  • таклифнинг мавжудлиги;
  • Ўзбекистон ҳудуди бўйича транзит ўтилганда.

Хорижий фуқароларга Ўзбекистонга кириш визалари қуйидаги ҳолларда берилади

а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади.

Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади;

б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги ТИВ бўлинмалари томонидан берилади.

Аэропортларда ТИВ консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий фуқароларнинг барча тоифаларига берилади.

в) Ўзбекистоннинг электрон визалар расмий портали орқали электрон визаларини расмийлаштириш.

Ўзбекистонга кириш визалари 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Айрим фуқароларга 3 йилгача муддатга берилиши мумкин.

Кириш визаларини берганлик ва расмийлаштирганлик учун консуллик йиғимлари (давлат божлари)

► Бир марталик визалар учун:

  • 7 кунгача – 40 АҚШ доллари;
  • 15 кунгача –50 АҚШ доллари;
  • 30 кунгача – 60 АҚШ доллари;
  • 3 ойгача – 80 АҚШ доллари;
  • 6 ойгача – 120 АҚШ доллари.

Изоҳ: ҳар бир марта такроран олинган виза учун тариф 10 АҚШ долларига ошади.

► Кўп марталик визалар учун:

  • 6 ойгача – 150 АҚШ доллари;
  • 1 йилгача – 250 АҚШ доллари.

► Транзит визалар учун:

  • 72 соатгача – 40 АҚШ доллари;
  • 2 марталик транзит виза учун – 50 АҚШ доллари.

► Гуруҳ визалари учун (гуруҳда 16 ёшга тўлмаган болаларни истисно қилганда 5 киши бўлиши керак):

  • 15 кунгача – ҳар бир киши учун 15 АҚШ доллари;
  • 30 кунгача – ҳар бир киши учун 25 АҚШ доллари.

► Визалар бериш чоғида амалда қилинган сарф-харажатлар учун ҳам тўлов ундирилади. Мазкур тўлов миқдори визани расмийлаштириш жойига боғлиқ.
Кириш визалари - 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Кириш визалари муддатини узайтириш

Визани узайтириш - амал қилиш муддати ўзгартирилган янги виза бериш йўли билан амалга ошириладиган Республика ҳудудида қонуний равишда бўлишига рухсат берилганлиги узайтиришни билдиради.

Хорижий фуқароларнинг тоифасига қараб, Ўзбекистон визаларини амал қилиш муддатини узайтириш Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирлиги (ҳудудий органлари) томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) ва унинг Ўзбекистон ҳудудидаги бўлинмалари томонидан қуйидаги шахсларнинг визалари узайтирилади
  • Ўзбекистон ТИВда ёки Адлия вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари,халқаро ташкилотлар ва матбуот ходимларига (ва уларнинг қаромоғида бўлган оила аъзоларига);
  • расмий ва парламент делегациялари аъзоларига;
  • дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;
  • “а” пункти остида кўрсатилган, 2 мартадан кўп бўлмаган, хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга.

Кўп марталик визалар “а” бандда кўрсатилган хорижий фуқароларга уларнинг аккредитация муддатига берилади, “б”,”в” ва “г” бандларда кўрсатилган бошқа фуқароларга эса 1 йилгача муддатда берилади.

Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), ҳудудий ички ишлар органлари томонидан визалар муддатини узайтириш

Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), ҳудудий ички ишлар органлари томонидан юқорида кўрсатилмаган хорижий фуқароларнинг учун Ўзбекистондан кириш визаларини (чиқиш, чиқиш-кириш) бериш ва амал қилиш муддатини узайтиришни амалга оширади.

ИИВ томонидан 1 йил муддатга бериладиган кўп марталик визалар хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:

а) Инвестиция давлат қўмитасида аккредитациядан ўтган фирма ва компанияларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига (ваколатхона ходимининг аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида);

Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонасининг расмий илтимосномаси асосида берилади.

б) Ўзбекистонда қонунчиликда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган хорижий банклар ёки бошқа молия ташкилотлари ходимларига (хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотлари штатига хорижий фуқарони киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида).

Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг расмий илтимосномаси асосида берилади.

в) қўшма корхона ва 100 фоиз хорижий инвестицияли корхона ходимларига, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ёки аккредитацияланган хорижий фирма ходимларига, улар томонидан Ташқи миграция фаолияти бўйича агентликнинг меҳнат фаолиятига рухсати олинганидан сўнг агар бошқа икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро келишувлар кўзда тутилмаган бўлса;

Виза корхонанинг расмий илтимосномаси асосида берилади.

г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига.

Виза Ўзбекистоннинг вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг расмий илтимосномаси асосида берилади.

Давлат божи миқдори (муддатга қараб)
  • 7 кунгача - 40 АҚШ доллари;
  • 15 кунгача - 50 АҚШ доллари;
  • 30 кунгача - 60 АҚШ доллари;
  • 3 ойгача - 80 АҚШ доллари;
  • 6 ойгача - 120 АҚШ доллари;
  • 1 йилгача - 160 АҚШ доллари.

Ўзбекистонга кириш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин
  • миллий хавфсизликни таъминлаш ёки жамоат тартибини сақлаш мақсадида;
  • агар бу Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса;
  • агар шахс хорижий террористик, экстремистик ва бошқа жиноий ташкилотлар фаолиятига алоқадор бўлса;
  • агар шахс ўзи ҳақида шак-шубҳасиз ёлғон маълумотларни хабар қилган ёки зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаганда;
  • агар шахслар аввалги келиш вақтида уларга кириш-чиқиш тартиби ёки хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда божхона, валюта ёки Ўзбекистоннинг бошқа қонунчиликдаги келиш қоидаларини бузганлик фактлари аниқланса;
  • агар шахс  жамият хавфсизлиги ва саломатлигига хавф туғдирувчи ва Соғлиқни салаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатда эслатиб ўтилган тегишли касалликлар билан оғриётган ёки саломатлиги бузилган бўлса;
  • агар унга нисбатан Ўзбекистон ҳудудига киришни чеклаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган бўлса.


Изоҳ: Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириш ва уни узайтириш учун Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси хизматидан фойдаланиш мумкин.

  • 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати
  • 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси визаси ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумот олиш учун ҳаволага ўтинг.

Chat