Юридик ва жисмоний шахслар чет эл фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун Ташқи ишлар вазирлигига ёзма илтимоснома билан мурожаат қилишлари мумкин.
Юридик шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар
- ташкилотнинг расмий бланкида тўлдирилган, ўрнатилган намунадаги виза талабномаси;
- evisa.mfa.uz сайтидан олинган электрон анкета;
- таклиф қилинаётган шахснинг, ташкилот раҳбарининг ва ташкилотнинг ҳужжатларини топширишга ваколатли ходимининг паспортлари нусхалари;
- ташкилотнинг расмий ҳужжатлари нусхалари (лицензия, сертификат, гувоҳнома ва ҳ.к.);
- ташкилот раҳбари ва ваколатли ходимининг ишга жойлашиш тўғрисидаги буйруқлари нусхалари;
- ташкилотнинг ваколатли ходими номига берилган ишончнома нусхаси;
- виза Тошкент аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда - авиачипта ёки брон нусхалари;
- таклиф қилинаётган шахснинг иш жойидан маълумотнома.
Юридик шахсларнинг Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилинган ёзма илтимосномалари - 10 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Жисмоний шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар
- виза талабномаси;
- evisa.mfa.uz сайтидан олинган электрон анкета;
- таклиф қилинаётган ва таклиф қилаётган шахсларнинг паспортлари нусхалари;
- ички ишлар органлари томонидан олинган таклифнома рухсатининг асли;
- қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (агар бўлса);
- виза Тошкент аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда - авиачипта ёки брон нусхалари.
Жисмоний шахсларнинг Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилинган ёзма илтимосномалари - 10 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифаларининг рўйхати.
Батафсил маълумот олиш учун ҳаволага ўтинг.