Шрифт ўлчами
Кўриниш
Давлат мактабларида ўқувчилар учун ягона мактаб формасини кийишлари шарт.
Мактаб формаларининг шакллари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ўқувчилар мактаб биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.
Ташқи кўринишга қўйиладиган бошқа тақиқлар:Ташқи кўринишга қўйиладиган бошқа тақиқлар:
- ўғил болалар - танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяши;
- қиз болалар - танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстириши.
Тартиб бузганлик учун жавобгарликЎқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик мактаб ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:
- огоҳлантириш;
- кундалик дафтарига қайд этиш;
- тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;
- маҳалла йиғини ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.