Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини бошқа ОТМга кўчириш, қайта тиклаш ёки кўчириб тиклаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўқишни кўчириш учун аризалар қачон қабул қилинади?
Аризалар электрон тарзда тегишли платформа орқали юборилади.
Қайта тиклаш кимларга мумкин?
ОТМдан турли сабабларга кўра чиқиб кетган собиқ талабалар белгиланган муддатларда ариза бериб, ўқишини қайта тиклашлари мумкин. Қайта тиклаш одатда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
орижий ва нодавлат ОТМлардан кўчириш
Хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасасидан давлат ОТМига ўқишни кўчириш учун, одатда, махсус синов (тест ёки ижодий имтиҳон) топширилади. Натижаларга қараб талаба тўлов-контракт асосида ўқишни давом эттириши мумкин.
Муҳим: Талабани ўқишдан четлаштирилган ўқув йилининг ўзида ўша курс ёки семестрга қайта тиклашга йўл қўйилмайди.
Агар ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш масаласи бўйича саволларингиз бўлса, мутахассислардан ҳуқуқий маслаҳат олиш тавсия этилади.
а) ўз хоҳишига кўра;
б) ўқишининг бошқа таълим ташкилотига кўчирилиши;
в) олий таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани;
г) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдиргани (саломатлиги сабабли белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим этилган ҳолат бундан мустасно);
д) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
е) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилгани;
ж) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузгани аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
з) курсда қолдирилган талаба ўқишини давом эттириш бўйича белгиланган муддатларда мурожаат қилмаганда;
и) талаба абитуриент сифатида олий таълим ташкилоти қабул комиссиясига тақдим этган (топширган) ҳужжатларининг қалбакилиги ёки белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланса;
к) вафот этгани.
Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида ҳамда оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун талабага белгиланган тартибда академик таътил берилиши мумкин.
белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаганда (академик қарздор бўлганда), ўқув жараёни кредит-модул тизими асосида ташкил этилган таълим йўналишлари бундан мустасно;
ўқув жараёни кредит-модул тизими асосида ташкил этилган таълим йўналишларида семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича GPA ўтиш баллини тўплай олмаганда;
малакавий амалиётга қатнашмаган, шунингдек, малакавий амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳоланганда.