Маъмурий баённомада:
Шахс баённомани имзолашдан бош тортса, бу ҳақда қайд киритилади. У баённома мазмуни бўйича тушунтириш, эътироз ва имзоламаслик сабабларини ёзиб қолдиришга ҳақли.
ЙҲХХ ходими баённомани қоидабузарлик содир этилган жойда планшет ёки компьютер орқали «E-ma’muriy ish» тизимида электрон шаклда расмийлаштиради.
Шахс биометрик ёки бошқа идентификация тизими орқали аниқланади. Электрон баённома электрон рақамли ёки электрон график имзо ҳамда QR-код билан тасдиқланади.
Қоғоз баённома:
Бундай ҳужжат ҳуқуқбузарлик аниқланган куни сканер қилиниб, тизимга киритилиши керак.
Муҳим: ЙҲХХ ходимининг ҳайдовчидан жойида жарима олиши қатъиян тақиқланади.
Махсус автоматлаштирилган камера қоидабузарликни қайд этганда маъмурий баённома тузилмайди. Жарима солиш тўғрисидаги қарор шахс иштирокисиз электрон шаклда чиқарилади.
Қарор нусхаси камера материаллари билан бирга қарор чиқарилганидан кейин 3 кун ичида буюртма почта жўнатмаси орқали юборилади.
Муҳим: баённомада ёки қарорда келтирилган ҳолатга рози бўлмасангиз, тушунтириш ва далилларни тақдим этиш ҳамда қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз.
Умумий тартиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, йўл ҳаракатига оид электрон расмийлаштириш эса 2240-сон Йўриқнома билан белгиланган.