Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12667 марта ўқилди
  • Электр тармоғи корхонаси ва истеъмолчи ўртасида 2 нусхада шартнома тузилади.
  • Шартноманинг бир нусхаси истеъмолчида, иккинчи нусхаси электр тармоғи корхонасида қолади.
  • Шартномада истеъмолчи ва электр тармоғи корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилади.

Тариф ўзгариши ҳақида хабар бериш

Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, ҲЭТК уларнинг кучга киришидан камида 15 кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатъи назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб амалга киритилган тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбурдир.

Тариф ўзгарган тақдирда, электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия)нинг тарифи ўзгарган кундан бошлаб:

  • маиший истеъмолчилар — 2 ойдан ортиқ бўлмаган;
  • бошқа истеъмолчилар — 1 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга аванс тариқасида тўланган ҳажм учун қўшимча тўлов тўлашдан озод этиладилар.

Қоидабузарликни расмийлаштириш
  • электрдан фойдаланишда истеъмолчи томонидан қоидабузарликка йўл қўйилса, бу ҳақида далолатнома тузилади;
  • далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади. Бунда истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.

Chat