Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 68966 марта ўқилди

  • Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган.
  • Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби, даврийлиги тегишли вазирлик идора томонидан белгиланади. Қонун ҳужжатлари билан айрим соҳа вакилларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қўйилган талаблар белгиланиб қўйилиши мумкин.
  • Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги ўқиш натижаларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома ёки сертификат топширилади.

Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
  • Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида амалга оширилади.
  • Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчиларининг амалиёти алоҳида махсус дастур ҳамда 12 кунга мўлжалланган ўқув режа асосида ташкил этилади. Мазкур малакавий амалиётнинг мақсади битирув малакавий ишини тайёрлаш учун материаллар йиғиш ҳисобланади.
  • Масофадан ўқитиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малакани ошириш курслари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув дастурларини мустақил ўзлаштириши асосида амалга оширилади.
  • Масофавий курслар онлайн ва оффлайн режимларда ташкил этилади.

Иқтисодиёт соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш банк-молия академиясида амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш

Бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш буюртмачиларнинг ташаббусига кўра ташкил этилади.

Бошқарув кадрлари ва мутахассисларни асосий ишидан ажралган (кундузги) ҳолда қайта тайёрланади.

Қайта тайёрлаш муддати 16 ҳафтани (2 ҳафталик тажриба орттиришни ҳисобга олган ҳолда, ўқув юкламасининг жами 576 соатдан кам бўлмаган ҳажмда) ташкил этади.

Қайта тайёрлаш курсини ўзлаштирган ва якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга диплом берилади.

Қайта тайёрлаш иккинчи олий таълим ҳисобланмайди.

Малака ошириш

Малака ошириш ишларини ташкил этиш буюртмачи талабига асосан асосий ишдан ажралган ҳолда ташкил этилади.

Бошқарув кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш ишдан ажралган ҳолда кўпи билан 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.

Малака ошириш муддатлари, ўқув режаси ва фан дастурлари буюртмачи билан келишилади ҳамда академия ректори томонидан тасдиқланади.

Малака ошириш курсидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификат берилади.

Банк-молия академиясида малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тартиби  билан тўлиқ танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Судьяликка тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш судьялар олий мактабида амалга оширилади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш

Судьялик лавозимларига номзодларни қабул қилиш фақат судьялик лавозими захирасида бўлган шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади.

Судьялик лавозимларини эгаллаш учун кадрларни тайёрлаш давлат грантлари асосида 1 йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат намунасидаги диплом берган ҳолда амалга оширилади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курслари тингловчиларига судья ёрдамчисининг 1 ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида стипендия тўланади.

Малакасини ошириш

Судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш Олий судининг буюртмаси асосида амалга оширилади.

Судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш давомийлиги камида икки ҳафтани ташкил этиб, тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Қайта тайёрлаш

Раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги икки ойни ташкил этиб, тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Судьяликка тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тартиби билан тўлиқ танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш уларни қайта тайёрлаш

Прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш уларни қайта тайёрлаш Бош прокуратура академияси томонидан амалга оширилади.

Академияда касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш қуйидаги дастурлар бўйича амалга оширилади:

  • давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш;
  • давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш;
  • давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш.

Прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар 3 йилда камида бир мартани ташкил этади.

Прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодлар прокуратура иш ўрганувчилари лавозимига тайинлангунига қадар касбий қайта тайёрлашдан ўтадилар.

Бунда Бош прокурор касбий қайта тайёрлашдан ўтмаган шахсларни прокуратура органларига хизматга қабул қилиши мумкин.

Бош прокуратура Академияси ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

Ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
  • Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида 5 ойлик дастур бўйича ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларига номзодларни махсус касбий тайёрлаш амалга оширилади;
  • касбий тайёргарлик факультетига қабул ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган 200 нафаргача бўлган квоталар доирасида танлов асосида амалга оширилади ҳамда таълим олувчиларга ўрнатилган тартибда стипендия тўланади ва моддий таъминот белгиланади;
  • касбий тайёргарлик факультетини тамомлаган ходимларга «кичик сержант» махсус унвони ҳамда белгиланган намунадаги диплом берилади.

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетидаги таълим мутахассисликлари рўйхати.

Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Адвокатлар ва юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш

Адвокатлар ва юридик хизматлар ходимларининг малакасини ошириш шартнома асосида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида амалга оширилади.

Малака ошириш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида ҳақ ундирилади.

Адвокатларнинг малакасини ошириш

Адвокатларнинг касбий малакасини ошириш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда фақат кундузги шаклда амалга оширилади.

Адвокатларнинг малака ошириш муддатининг давомийлиги 2 ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас.

Синовларни муваффақиятли топширган адвокатга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Адвокатнинг малака оширишдан бўйин товлаши ҳамда ўқиш якунлари бўйича синовлардан ўтолмаслик ҳолати Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Адвокат томонидан охирги 3 йил ичида ўзининг касбий малакасини оширмаслиги унинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни тугатишга асос бўлади.

Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш

Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади.

Малака ошириш муддати 2 ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас.

Юридик хизматларнинг малака оширишдан ўтган ходимларига белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш марказ билан тегишли ташкилот ўртасида тузиладиган шартномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.

Малака ошириш даврида юридик хизматлар ходимларига уларнинг иш жойи бўйича иш ҳақи ва лавозими сақланади.

Юристлар малакасини ошириш маркази ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари ихтиёрий равишда Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида малакаси оширилади ва қайта тайёрланади.

Минтақавий марказлар касб-ҳунар коллежлари ўқув базасида фаолият юритади.

Ҳудудий ўқув базаси этиб белгиланган касб-ҳунар коллежлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш  шартнома асосида амалга оширилади.

Малака ошириш 36 соатли дастурлар бўйича мунтазамлилик асосида ташкил этилади ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг 3 йилда камида бир марта, фермер хўжаликлари мутахассисларининг — 5 йилда камида бир марта малака оширишдан ўтиши тавсия этилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш минтақавий марказлар базасида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган шахслар жумласидан амалга оширилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш улар бўйича амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати, шунингдек қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатган шахсларга сертификат тақдим этилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.

Норматив ҳужжатлар

Chat