Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари туман ёки шаҳар ҳудуди белгиланган тартибда бириктирилган хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Жисмоний шахсларга хизматлар оммавий шартнома асосида кўрсатилади. Хизмат кўрсатувчи ташкилот унга ҳудуд бириктирилганидан кейин 5 иш куни ичида оммавий шартномага ҳаволани SMS орқали юбориши, уни расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши керак.
Алоҳида кўчмас мулкдан фойдаланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан шартнома махсус портал орқали юбориладиган оммавий оферта асосида тузилади. Оферта олинганидан кейин уни 15 кун ичида акцептлаш ёки рад этиш сабабини кўрсатиш лозим.
Қуйидаги чиқиндилар одатдаги мажбурий тўлов таркибига кирмайди ва келишилган нархда алоҳида тўлов эвазига олиб чиқилади:
Йирик габаритли ва қурилиш чиқиндиларини оддий маиший чиқинди контейнерларига ташлаш мумкин эмас. Улар махсус ажратилган жойга жойлаштирилиши ва алоҳида буюртма асосида олиб чиқилиши керак.
Истеъмолчилар хизматлар учун мажбурий тўловларни ҳар ойнинг 10-санасидан кечикмай тўлайди. Тўлов нақд ёки нақдсиз шаклда, банклар, тўлов кассалари, электрон тўлов тизимлари ва бошқа қонуний усуллар орқали амалга оширилиши мумкин.
Истеъмолчи 12 ойдан ошмайдиган давр учун олдиндан тўлов қилиши мумкин. Шу даврда тариф ошса, олдиндан тўланган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Тўлов кечиктирилганда:
Пенянинг умумий миқдори қарздорлик суммасининг 50 фоизидан ошмайди.
Тўловлар қуйидаги ҳолатларда қайта ҳисоб-китоб қилинади:
Қайта ҳисоб-китоб тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Хизмат амалда кўрсатилмаган бўлса, «маҳалла еттилиги» томонидан далолатнома тузилиши мумкин.
Хизмат кўрсатилмаган давр учун тўлов ҳисобланган бўлса, истеъмолчи далолатнома тузиш ва ҳисобланган суммани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларда белгиланган.