Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 38238 марта ўқилди

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади.

  • Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
  • Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
  • Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир.

Нотариус томонидан кўчмас мулк воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлашда қонунчилик мазмуни тушунтирилади.

Ишончноманинг шакллари билан ҳаволада танишинг.

Ишончноманинг бошқа турлари

Қуйидаги ишончномалар шахс ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи ташкилот, маҳалла йиғини ёхуд касалхона маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин:

  • хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни;
  • иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни;
  • муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни;
  • пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни;
  • банк муассасаларидан суммаларни.

Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Ишончнома рус тилида ёки бошқа мақбул тилда берилиши мумкин.

Ишончномалар ўша ташкилот биносида тасдиқланади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ташкилот биносига бора олмаса, у яшайдиган жойда тўлдирилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ишончнома тасдиқлаш рад этилади:

  • бундай ишончномани тасдиқлаш конунга зид бўлса;
  • бу ҳаракат нотариус томонидан тасдиқланииши керак бўлса;
  • муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат килган бўлса;
  • муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлаш учун такдим этган хужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса.

Ишончномалар кўпи билан 3 йилгача берилади, муддат кўрсатилмаган бўлса ишончнома 1 йил амал қилади.



Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat