Шрифт ўлчами
Кўриниш
✅ "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига кўра, 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб эътироф этилади.
✅ "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига кўра, қуйидагилар ишсиз деб эътироф этилмайди: ✅ Таклиф этилган ишдан бош тортган кундан ёки мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган кундан бошлаб 30 календарь кун ўтганидан кейингина шахс иш қидираётган сифатида қайта рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлади.
✅ "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади. ✅ Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, соғлиғи ҳолатини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади. ✅ Ишсизлик нафақасини олиш даври тугаганидан сўнг касби (мутахассислиги) бўйича иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, ишсизнинг қобилиятини, унинг соғлиғи ҳолатини, олдинги иш тажрибасини ва унинг учун қулай бўлган ўқитиш воситаларини инобатга олган ҳолда касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин.
✅ "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас, агар:
✅ “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига кўра: ✅ Иш берувчи иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган, юқоридаги руйхатда қайд этилган шахсларни ишга қабул қилиши шарт. Ушбу шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
✅ “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари меҳнат органларининг таклифига кўра ва уларнинг иштирокида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ўз мулкидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳамда шартномалар асосида бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг амалга оширилишини ташкил этадилар. ✅ Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар билан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан 2 ой муддатгача бўлган муддатли меҳнат шартномалари тузилади. ✅ Жамоат ишларини бажариш чоғида фуқароларга бажарилаётган ишга қараб, бироқ 15 фоизга оширилган ишсизлик нафақасидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш, ана шу ишлар муддатини умумий меҳнат стажига қўшиш, пенсия таъминоти ва вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан нафақалар олиш ҳуқуқи кафолатланади.
✅ Давлат ишсиз шахсларга қуйидагиларни кафолатлайди:
✅ Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади. Ишсизлик нафақаси кўпи билан:
26 календарь ҳафта;
13 календарь ҳафта тўланади.
✅ Меҳнат кодексининг 79-моддасига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. ✅ Бу қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорида белгиланган.
✅ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексинин 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади. ✅ Шунга асосан 2015-2019 йиллар мобайнидаги иш даврида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўланади.
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони 17-бандига кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимлари иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилиши таъминланади.
✅ Олий маълумотли, ҳуқуқшунос ёки иқтисодий йўналишлардаги (молия, бухгалтерия, божхона иши, банк иши, солиқ, бизнесни бошқариш, маркетинг каби) мутахассисликларга эга номзодлар ишга қабул қилинади. Шунингдек, аэропорт ва хорижий фуқаролар ҳаракати кўп бўлган чегара божхона постларидаги мавжуд бўш лавозимларидан келиб чиқиб, мутахассислиги бўйича чет тилларидан бирида (инглиз, немис, француз, корейс, япон ва хитой) суҳбатлаша оладиган, ёза оладиган ва тушунтириб бера оладиган мутахассислар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин.
✅ 3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидаги муассаса ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланган.