Шрифт ўлчами
Кўриниш
✅ Фуқаролик кодексининг 948-моддасига асосан суғурта шартномаси, агар у кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли йўқолган ва суғурта хавфининг мавжуд бўлиши суғурта ҳодисасидан бошқа ҳолатлар бўйича тугаган бўлса, тузилган муддати келишидан олдин бекор бўлади. ✅ Суғурта шартномаси юқоридаги кўрсатилган ҳолатлар бўйича муддатидан олдин бекор бўлганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг бир қисмини суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равишда олиш ҳуқуқига эга.
✅ Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида (мулкий хусусиятга эга даъво аризалари, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларида ва суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра иқтисодий суд томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун) судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
✅ “Хусусий корхона тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан, хусусий корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
✅ «Ипотека тўғрисида»ги қонуннинг 63-моддасига асосан, уй қуриш учун кредит ёки аниқ мақсадли қарз берилаётганда ипотека тўғрисидаги шартномада мажбуриятни тугалланмаган қурилиш (ипотекага қўювчи келгусида оладиган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар) билан таъминлаш назарда тутилиши мумкин.
✅ Банкнинг ҳаракатлари қонуний асосга эга. ✅ “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низомнинг 58-бандига асосан инкассо топшириқномаси - маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати ҳисобланади.
✅ “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга асосан қуйидагилар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади:
✅ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик жиҳозлар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши қайд этилган. ✅ “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати” 2013 йил 20 мартда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2436-сони билан рўйхатга олинган идоралараро қарори билан тасдиқланган.