Шрифт ўлчами
Кўриниш
✅Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, уй хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар бўйича имтиёз берилган бўлиб, бунда мазкур даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилмайди.
✅ Корхона томонидан реализация қилинган қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари ҳажми жами реализация ҳажмидан камида 90 фоиздан ортиқни ташкил этса, фойда солиғининг ставкаси 0 фоизни ташкил этади. Бу фойда солиғини тўлашдан озод қилинган дегани эмас.
✅Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг хар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар.
Солиқ кодексининг 421-моддасига мувофиқ, нафақахўрлар пенсия гувоҳномаси асосида ўз мулкида бўлган 60 кв.м.дан ортиқ бўлмаган мулкка солиқ солинишидан озод қилинади.
Солиқ кодексининг 377-моддасига асосан, ходимга касаллик таътиллари асосида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари учун тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари турига киради. Бу даромадлар, ўз навбатида, умумий даромадга киритилади ва белгиланган тартибда 12 фоизлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилади.