Масофавий иш - ходимнинг меҳнат мажбуриятларини доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули.
- Масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтиш ҳуқуқидан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.
- Ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.
Масофавий ишга ўтказишда меҳнат шартномасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади
- иш берувчи ва ходим ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқалар тартиби;
- ходимнинг меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тартиби, агар томонлар тарафидан ходимга тегишли жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув мавжуд бўлса;
- иш берувчи билан доимий алоқаларини таъминлаш мақсадида ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланиш;
- иш берувчи томонидан ходимга берилган жиҳозлар ва техникаларнинг ходимнинг айби билан бузилганда, етказилган зарарни ходим томонидан иш берувчига қоплаб бериш билан боғлиқ шартлар;
- ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун шахсий жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан, шунингдек алоқа воситалари, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган тақдирда харажатларни қоплаш тартиби ва шартлари;
- ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;
- ходимни ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда доимий иш жойига ўтказиш шартлари.
- Ходим иш вақтининг давомийлиги ва тартибини ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди.
Масофавий ишга вақтинчалик ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
- меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида — ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;
- меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида — ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда.
- Шунигдек, ходим хоҳишига кўра ва иш берувчининг розилиги билан ходим вақтинчалик уйда ишлаши учун уй меҳнати шароитига ўтказилиши мумкин.
- Ходимни вақтинчалик уйда ишлашга ўтказиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.
Ходимни вақтинчалик уйда ишлашга ўтказишда меҳнат шартномасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади
- ходим уйда бажариши лозим бўлган иш турлари;
- ходим лавозим вазифаларини бажариши учун жиҳозлар, асбоб-ускуналар, бутловчи маҳсулотлар, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, шунингдек ишлаб чиқариш топшириғини тақдим этиш тартиби;
- ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;
- ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришда шахсий жиҳозлари, асбоблари ва инвентарларининг ишлатилиши, шунингдек ходимнинг меҳнат қилиши муносабати билан энергия, сув, алоқа учун харажатларини қоплаш бўйича шартлари ва тартиби;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
- меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида — ходимнинг уйда ишлашга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;
- меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида.