Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 27000 марта ўқилди

Судьянинг ҳуқуқлари

«Судлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, судья:

  • мансабдор шахслар ва фуқаролардан одил судлов билан боғлиқ фармойишларини бажаришни талаб қилиш;
  • одил судловни амалга ошириш учун зарур ахборотни олиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидан зарур маълумотларни бепул олиш;
  • қонунда белгиланган ҳолларда шахсга доир маълумотлар мавжуд тизимлардан фойдаланиш;
  • судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш;
  • судьялар уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқига эга.

Давлат органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар судьянинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ қонуний талабларини бажариши шарт.

Судьянинг қонуний талаби ёки фармойишини бажармаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьянинг асосий мажбуриятлари

Судья:

  • Конституция ва қонунларга оғишмай риоя этиши;
  • инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ҳамда мол-мулки ҳимоя қилинишини таъминлаши;
  • юридик шахслар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши;
  • Судьялар одоби кодекси талабларига риоя этиши;
  • суд ҳокимияти обрўсига путур етказадиган хатти-ҳаракатлардан тийилиши;
  • процесс иштирокчиларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши;
  • судьялар маслаҳати ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни сақлаши шарт.

Судья хизматдан ташқари муносабатларда ҳам унинг холислиги, беғаразлиги ва адолатлилигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳаракатлардан сақланиши лозим.

Коррупция ва аралашувга қарши чоралар

Судья коррупциянинг ҳар қандай кўринишига ва унинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига қонунга хилоф аралашишга уринишларга қаршилик кўрсатиши керак.

Бундай ҳолат аниқланса, судья бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига хабар қилиши шарт.

Судьяга муайян иш бўйича қандай қарор қабул қилиш кераклигини кўрсатиш, босим ўтказиш ёки бошқа усулда таъсир қилиш тақиқланади.

Судьянинг интизомий жавобгарлиги

Судья фақат тегишли судьялар малака ҳайъатининг қарори асосида интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Интизомий жавобгарликка:

  • одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузиш;
  • суд ишини ташкил этишда бепарволик ёки интизомсизликка йўл қўйиш;
  • судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этиш;
  • суд обрўсини тушириш;
  • Судьялар одоби кодекси талабларини бузиш асос бўлиши мумкин.

Судьяга огоҳлантириш, ҳайфсан ёки ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тарзидаги интизомий жазолардан бири қўлланилиши мумкин.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ўз-ўзидан судьяни жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди. Бунинг учун қасддан қонун бузилгани ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизлик аниқланиши керак.

Суд ҳужжати ва судья хатти-ҳаракатидан шикоят қилиш

Судья чиқарган процессуал ҳужжатга норози шахс уни тегишли процессуал қонунчиликда белгиланган апелляция, кассация ёки бошқа тартибда шикоят қилиши мумкин.

Судьянинг одоб-ахлоқ қоидалари ёки интизом талабларини бузгани ҳақидаги мурожаат суд ҳужжатини бекор қилмайди. Суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласи фақат юқори турувчи суд томонидан процессуал тартибда ҳал қилинади.

Chat