Шрифт ўлчами
Кўриниш
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази - Ўзбекистон Республикасининг етакчи илмий муассасаси бўлиб, нефрология, экстракорпореал детоксификация, буйрак трансплантацияси ва трансплантациядан кейинги даврда беморлар реабилитацияси билан боғлиқ бўлган барча биологик, техник, технологик ва тиббий муаммоларни ҳал қилиш, республиканинг барча гемодиализ бўлимларини, илмий ва тиббий кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази - мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашда замонавий усулларни қўллайди.
Ангионеврология - асаб тизими қон-томир касалликлари билан шуғулланадиган неврологиянинг бўлимидир.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш усулларини самарадорлигини таҳлил қилишдан иборат.
Республика нейрохирургия илмий маркази - бош ва орқа миядаги касалликларга ташхис қўйиш ва хирургик даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.
Нейрохирургия бўлинмалари Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида ва Тошкент тиббиёт академиясида фаолият кўрсатади.
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий маркази - замонавий малакали ва ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади.
Беморга шошилинч тиббий ёрдам бепул кўрсатилади ва йўлланма тақдим этиш ёки ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш талаб қилинмайди.
Республика онкология илмий маркази - онкологик касалликка учраган беморларга юқори даражада ихтисослаштирилган ташхис қўйиш, даволаш ва маслаҳат бериш бўйича ёрдам кўрсатади.
Марказда хатарли ўсмаларни скрининг ва профилактика қилиш ҳам ўтказилади.
Саломатлик ва тиббий статистика институти ўз фаолиятини соғлиқни сақлашнинг профилактик йўналишини ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида амалга оширади.
Вирусология илмий-текшириш институти - вирусли юқумли касалликлар бўйича ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика ишларида юқори малакали ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатади.
Вирусология ИТИ Клиникаси ОИТ вируси, ўткир ва сурункали вирусли гепатитлар, жигар циррози ва ичак касалликлари билан касалланган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади.
Гематология ва қон қуйилиши илмий-тадқиқот институти - қон тизими касалликлари бўйича ташхис қўйиш ва даволаш ҳамда аҳолини донорлар қони ва унинг таркиби билан таъминлайди.
Санитария, гигиена ва профессионал касалликлар илмий-тадқиқот институти - касбий касалликларга чалинган беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва диспансерга оид чора тадбирларни амалга ошириш ва меҳнат қобилияти даражасини текширади, касбий касалликка чалинган беморларни тиббий реабилитациясини таъминлайди, ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари таъсир қилиши мумкин бўлган ишчилар орасидаги профессионал ва умуман барча турдаги касалликлар профилактикаси бўйича экспертизалар ўтказиш билан шуғулланади.
Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти - травматология ва ортопедияга оид касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти юқумли ва паразитар касалликлар бўйича ташхис қўйиш, даволаш ва профиклактика қилиш юзасидан тиббий ёрдам кўрсатади.
Институт ўлкадаги болалар ва TORCH инфекциялари, паразит касалликларини бошқарувчи холера, бруцеллеза, дизентерия кўринишидаги, алоҳида шигеллёз, сальмонеллезлар, қорин тифининг эпидемиология, этиология, патогенеза, клиника, диагностика, даъволаш ва профилактикаси хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланади.
Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси маркази - болалардаги таянч-ҳаракат тизими касалликлари бўйича ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.
Стационарда даволаш учун 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Беморни стационарда бўлиши 35 кундан 60 кунгача бўлган муддатни ташкил қилади.
Республика перинатал маркази ҳомиладор, туғадиган, туққан ва янги туғилган чақалоқларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадилар.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб муддатидан аввал туғиш арафасида бўлган ҳомиладорларнинг хавфсиз туғишларига кўмак бериш, она ва бола учун юқори даражада қулай шароитлар яратиб бериш учун ҳомиладорлиги оғир касалликлар ва мураккабликлар билан кечаётган ҳомиладорларга туғиш тактикасини белгилаб бериш ҳисобланади.
Республика ОИТСга қарши кураш маркази - ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликларнинг тарқалишини олдини олиш учун профилактик, эпидемияга қарши, ташхис қўйишга оид ва даволаш чора-тадбирларини амалга оширади, ОИВ инфекциясининг ўтиш интенсивлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар фаоллигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича махсус эпедемиологик тадқиқотлар ўтказади, ташхис қўйишни ташкил этади ва ўтказади ҳамда ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларга соғлиғи ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун зарур малакали тиббий ёрдам кўрсатади.
Республика она ва бола скрининг маркази она қорнида бола соғлом ривожланаётганлигига ишонч ҳосил қилиш, ирсий касалликлар мавжуд ҳомилани ва туғма юрак иллати ривожланишини олдиндан аниқлаш ва бунга эҳтиёт чораларини кўриш мақсадида перенетал ташхис қўйишни амалга оширади.
Касалхона томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар - жисмоний даволаш, уқалаш, ётиш ҳолатидаги даволаш, кинезотерапия, рақс дарслари, дори-дармон билан даволаш, ботулотоксин-А дорисини санчиш ва ундан кейинги ҳаракат реабилитациясини ўтказиш, пигин усулида спирт-новокаинли блокада, физио даволаш ( аппарат билан, лазер акупунктура ёрдамида лазерли даволаш, иссиқлик билан даволаш муолажалари, гидротерапия, ёзги мавсумда сув муолажалари), игна билан даволаш, санчишли фармакапунктура, теварак-муҳитни билиш ва нутқидаги камчиликларни бартараф қилиш ишлари, таълим ва меҳнат ёрдамида даволаш.
Республика клиник офтальмология шифохонаси - аҳолига маслаҳат бериш ва даволаш-профилактика бўйича барча даражада ёрдам кўрсатади.
Шифохона томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар - маслаҳат ва диагностика, лазер хирургияси ва функционал диагностика, болалар офтальмопатологияси, кўз микрохирургияси, травматология, витреоретинал хирургия ва офтальмодиабетни даволаш, реконструктив хирургия ва офтальмопластика.
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази дерматология и венерологияда ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика қилиш бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази акушерлик ва гинекологияда турли хил патологияларни профилактика қилиш, ташхис қилиш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази юрак-қон-томир касалликлари, нафас олиш органлари патологияси, овқат хазм қилиш органлари патологияси, таянч-ҳаракат тизими патологиясини даволашга ихтисослаштирилган.
Тиббий хизматлар тарифи ҳақидаги ахборотни ҳаволадан олиш мумкин.
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази сил касаллигига чалинган ва ўпкага доир касалликларга чалинган Ўзбекистон Республикаси аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади.
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази қандли диабетни ташхис қилиш ва даволашни, қалқонсимон безлар потологиясини, шу жумладан, нуклиар тиббиёт услублари ва оператив ёндашувларни ўз ичига олган қалқонсимон без саратонининг турларини даволаш бўйича тадбирлар ўтказишни амалга оширади.
Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази юрак-томир касалликларини ташхис қилиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.
Марказнинг асосий йўналишлари: шошилинч кардиология, ЮИК, артериал гипертония, кардиоцеребрал патология, юрак аритмияси, реабилитация, миокарднинг некоронароген касаллиги, аритмиянинг ХСН, ЭФИ ташхиси ва жарроҳлик йўли билан даволаш, Рентгеноэндоваскуляр хирургия ва бошқалар.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази - офтольмологик хизматларни даволаш-профилактика ва илмий-услубий фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, юқори малакада ихтисослаштирилган офтальмологик ёрдам кўрсатади.
Республика ихтисослаштирилган урология маркази - сийдик, жинсий тизим органларидаги касалликлар ва қорин бўшлиғи остидаги бошқа патологик жараёнларни ташхис қилиш ва даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.