Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17030 марта ўқилди

Хусусий бандлик агентлиги - иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.

Хусусий бандлик агентликлари кўрсатадиган хизмат турлари:
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;
  • иш берувчилар учун кадрлар танлаш;
  • Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш;
  • ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома хусусий бандлик агентлиги томонидан иш қидираётган шахс ва (ёки) иш берувчи билан ёзма шаклда тузилади.

Хусусий бандлик агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатиш;
  • ишга жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ахборот олиш;
  • иш қидираётган шахслардан, шунингдек иш берувчилардан ишга жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва ахборот олиш;
  • иш қидираётган шахслар ва иш берувчилар ишга жойлаштириш масалаларига доир ҳужжатларни ҳамда ахборотни тақдим этмаган тақдирда хизматлар кўрсатишни рад этиш.

Иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар:
  • хусусий бандлик агентликлари билан тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига риоя этиши;
  • хусусий бандлик агентликлари билан тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига мувофиқ хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаши;
  • хусусий бандлик агентлигига ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган ишончли ва тўлиқ маълумотлар ҳамда ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Хусусий бандлик агентликлари реестри

Chat