Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14686 марта ўқилди

Ишсиз шахсларга стипендия касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакани ошириш даврида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан тўланади.

Стипендиялар қуйидаги миқдорда тўланади:
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) охирги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан кўп бўлмаган миқдорда;
  • узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида;
  • биринчи марта иш қидираётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизи миқдорида.

Стипендияларни тўлаш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

  • Стипендиялар тўлаш тўғрисидаги маълумотлар «Бандлик хизмати» ахборот тизимида ва сўровномада кўрсатилади.
  • Стипендия иш қидираётган, маҳаллий меҳнат органлари томонидан қисқа муддатли ўқитишга юборилган шахсларга тўланмайди.
Chat