Жамоат ишлари — ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун умумжалб этиш мумкин бўлган, алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган, ҳақ тўланадиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турлари.
- Ишсизлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига меҳнат шартномаси асосида жалб этилади.
- Жамоат ишларига жалб қилинганларга иш бажарилаётган ташкилотдаги ставкалар бўйича, аммо меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
Жамоат ишлари турлари
- шаҳар, туман, аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш кабилар);
- уй-жой коммунал ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш;
- кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини таъмирлаш;
- мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;
- ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш;
- саноат тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш соҳаси ташкилотларидаги ишлар;
- объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорларига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
- Жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби