Давлат ишга жойлаштириш учун қўшимча кафолатларни таъминлайди.
Қўшимча кафолатлар қуйидагилар учун
- ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган шахслар, шу жумладан 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналар;
- касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар;
- Қуролли Кучлардан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар;
- ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;
- пенсияолди ёшидаги шахслар учун
- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар;
- одам савдосидан жабрланганлар.
Қўшимча кафолатларни таъминлаш йўллари
- қўшимча иш жойлари яратиш;
- ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлиги бўлганлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш;
- махсус ўқув дастурларини ташкил этиш;
- корхоналарга фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базасига ҳавола орқали ўтиш мумкин.