Иш берувчи ҳар йилнинг 1 декабригача тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимлар рўйхатини аниқлайди ва тиббий муассасага тақдим этади.
Қуйидагилар ишга кираётганда дастлаб ва кейинчалик иш давомида тиббий кўрикдан ўтадилар:
- 18 ёшга тўлмаганлар;
- 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
- ногиронлиги бўлган шахслар;
- меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлганлар;
- транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
- озиқ-овқат саноатида ишлайдиганлар;
- аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишларда банд бўлганлар;
- таълим муассасаларининг педагог ва бошқа ходимлари.
Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар ҳисобидан амалга оширилмайди.