Давлат рақами белгисини кўриш имкониятини чеклайдиган ёки уни англашга тўсқинлик қиладиган:
Бундай ҳуқуқбузарлик рақамни тўсувчи қурилмани мусодара қилиб:
Муҳим: давлат рақамининг устига шаффоф қоплама ёки бошқа буюм ўрнатилган бўлса ҳам, у рақамни камера ёки инсон томонидан аниқлашга тўсқинлик қилса, жавобгарлик юзага келиши мумкин.
Жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси билан белгиланган.
Кўк ёки қизил ёхуд бир вақтнинг ўзида кўк ва қизил ялтироқ маёқча ҳамда махсус товушли сигнал билан келаётган тезкор транспортга йўл бериш мажбурий.
Агар ҳайдовчи бундай транспортни тўсиқсиз ўтказиш мақсадида:
Фото ёки видеоқайд этишнинг автоматлаштирилган воситаси орқали қайд этилган бундай ҳолат бўйича маъмурий иш тугатилиши керак.
Муҳим: имтиёз махсус ялтироқ маёқча ва товушли сигнал билан яқинлашаётган тезкор транспортга йўл бериш ҳолатига тааллуқли.
Шунга қарамай жарима тўғрисида қарор келса, унинг нусхаси олинган кундан бошлаб 10 кун ичида шикоят бериш мумкин.
Шикоят:
Шикоят қарор чиқарган орган орқали ёки бевосита тегишли судга юборилиши мумкин. Шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Шикоятга жарима қарори, фото ёки видео, видеорегистратор ёзуви ва тезкор транспортга йўл берилганини тасдиқловчи бошқа далилларни илова қилиш мақсадга мувофиқ.
Муҳим: амалдаги тартиб бўйича бундай қарор устидан маъмурий судга эмас, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига шикоят берилади.
Мазкур тартиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17¹, 271, 315 ва 316-моддаларида белгиланган.
Йўналишсиз таксини бошқариш учун шахс:
Шу сабабли 19 ёшга тўлган ва бир йиллик ҳайдовчилик стажига эга шахс ҳозирча йўналишсиз такси ҳайдовчиси бўлиб ишлай олмайди.
Ушбу талаблар 139-сон қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган.