Шрифт ўлчами
Кўриниш
Жавоб: 2018 йил 21 июлдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган фактлар бўйича тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят ишини қўзғатишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг розилиги билан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.
Демак, тадбиркор Н.га нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ҳолат бўйича юқори турувчи прокурорнинг розилигисиз тўғридан-тўғри туман прокуратурасининг терговчиси томонидан жиноят иши қўзғатилиши қонунга зиддир.
Жавоб: Умумий тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар йил мобайнида олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув ҳуқуқига эга.
Шу сабабли, А. исмли аёл ўзининг турмуш ўртоғи жазо муддатини ўтаётган жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига, у билан учрашишга рухсат бериш тўғрисида белгиланган тартибда мурожаат қилиши лозим.
Жавоб: Жиноят кодексига асосан шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб шахснинг судланганлик ҳолати тугалланади.
Демак, Ф. исмли шахс синов муддати давомида яна жиноят содир этмаган бўлса, синов муддати тугаган кундан, яъни 2020 йил 10 ноябрь кунидан бошлаб унинг судланганлик ҳолати тугалланган ҳисобланади.
Жавоб: Шахсни ушлаб туриш муддати у ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда, ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда 48 соатга узайтирилиши мумкин.
Агар, суд томонидан Б. исмли шахсни ушлаб туриш муддати узайтирилмаган ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган бўлса, унинг ИИБ биносида ушлаб турилиши қонунга зиддир. Бу ҳолатда Ш. исмли аёл мазкур қонунбузилиши ҳолати юзасидан туман прокурорига шикоят билан мурожаат қилиши лозим.
Жавоб: Жиноят иш бўйича ҳимоячи сифатида адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакили иштирок этиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, яқин қариндош ёки қонуний вакилнинг иш бўйича ҳимоячи сифатида фақат адвокат билан бирга қатнашишига йўл қўйилади.
Шу сабабли, Х. исмли шахс ишда ҳимоячи сифатида ёлғиз ўзи эмас, балки адвокат билан биргаликда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун эса, у терговчига ёки судьяга ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишига рухсат бериш ҳақидаги қарор (ажрим) чиқаришини сўраб мурожаат қилиши лозим.