Шрифт ўлчами
Кўриниш
Жавоб: Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-сонли қарорига асосан 1941-1945 йиллардаги уруш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар, уруш қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар амбулатор даволаниш учун дори воситалари билан таъминланиш имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига ега.
Меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олувчи оила аъзолари бўлган ҳолларда моддий ёрдам тўловлари ёки бошқа нафақалар бериш рад етилади.
Пенсия ёшидаги шахслар, 18 ёшгача ногирон болалар, 18 ёш ва ундан катта ногиронлар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ускуналари ва ногиронлар аравачаларини бепул олиш ҳуқуқига ега.
Ушбу шахсларга бериладиган протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ускуналари ва ногиронлик аравачалари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул берилади.