Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 66605 марта ўқилди

Аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда 70 етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилади ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

  • Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда нафақа тўланади.

Аёлнинг хоҳишига кўра боласи 3 ёшга тўлгунга қадар ҳам иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилиши мумкин.

  • Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.
  • Аёл ёки бола парвариши таътилидаги шахслар ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади.
  • Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.
  • Болани парваришлаш таътилларининг вақти, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.
Chat