Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 47657 марта ўқилди

Эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш жарима солишга сабаб бўлади.

Қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг 33 фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса - 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш:
  • ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
  • ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан;
  • ўта шафқатсизлик билан;
  • оммавий тартибсизликлар жараёнида;
  • тамагирлик ниятида;
  • безорилик оқибатида;
  • миллатлараро ёки ирқий адоват замирида;
  • диний таассублар замирида;
  • киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида;
  • бир гуруҳ шахслар томонидан;
  • қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса - 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар қасддан баданга оғир шикаст етказиш:
  • икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
  • такроран, хавфли рецидивист ёки илгари қасддан одам ўлдирган шахс томонидан;
  • ўта хавфли рецидивист томонидан;
  • уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;
  • жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса  - 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қасддан баданга енгил шикаст етказиш:

Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек айбдорнинг ёки унинг яқин кишисининг ўлимига ёки соғлиғига зиён етказилишига сабаб бўлган ёхуд сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш - жазоланади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳаволада танишинг.

Chat